Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом бирдамлиги ўйинларининг мезбонлиги ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилмоқда. Йиғилишда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри 2025 йилги Ислом бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилиши расман тасдиқланди. Бўлажак мусобақа 7-21 ноябрь кунларига белгиланган. Унинг дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Дастурга кўра, бугун халқаро ташкилотнинг Ижроқўм йиғилиши ва Бош ассамблеяси ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2022 йил Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Бугун 2025 йил 8 январ куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани "Ватан" тантаналар мажмуасида "Жаҳолатга қарши маърифат" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этиб, ислом дини эзгулик, тинчлик ва инсонийлик дини экани, фазилатлар, азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб қилиш, ёш авлодга миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни тўғри тушунтириш, юртимиз тинчлигини асраш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида фикрлар билдирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати