frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди

19.12.2024   114045   1 min.
2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди

Кеча, 18 декабрь куни  Самарқанд вилоятида фаолият юритиб келаётган туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва бош отинойилари билан 2024 йил сарҳисоби бўйича якуний йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида Хайрулло домла Саттаров юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, имом-домлалар ҳар бир ишни қонунчилик доирасида амалга оширишлари ва дин пешвоси бўлган имомлар жамиятнинг энг намунали кишиси бўлишларига катта урғу қаратди.

Таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Хайрулло домла кейинги йилларда вилоятимизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида халқимиз диний эҳтиёжини қондириш ва хайрия ишларини кенг кўламда адо этаётганларини таъкидлаш баробарида баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётгани, улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ўтaётган йил якунлари ва келгуси йилги режалар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, масъулларга соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбирда отинойилар олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, маҳаллабай ишлаш тизимини янада жонлантириш, оилаларни яраштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди ва турли бидъат-хурофотларга йўл қўйилмаслиги борасида алоҳида тўхталди.

 Адашиб Ислом динига ёт турли оқимлар таъсирига тушиб қолган, бироқ хатосини англаб етиб, чин тавба қилган хотин-қизларга динимизнинг соф таълимотини етказиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш сўнгида фаолияти яхши деб топилган ва бошқаларга намуна бўлган бир гуруҳ фаоллар раҳбарият томонидан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди 2024 йил фаолият сарҳисоб қилинди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сирдарёда имомлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилди

17.08.2026   25588   1 min.
Сирдарёда имомлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Беллашувдан кўзланган асосий мақсад — диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада оширишдан иборат.

Мусобақада шаҳар ва туманлардан жамланган жамоалар Қуръони карим, ҳадиси шарифлар, ислом тарихи, миллий қадриятлар ва мамлакатимиз қонунчилигига оид саволлар бўйича ўз билим ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин — “Тафаккур” жамоаси
2-ўрин — “Иттифоқ” жамоаси
3-ўрин — “Ҳикмат” жамоаси


Ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари