Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Июл, 2025   |   21 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
05:04
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:58
Хуфтон
21:31
Bismillah
16 Июл, 2025, 21 Муҳаррам, 1447

Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди

20.12.2024   72981   1 min.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди

Қорақалпоғистонлик ҳожилар ва имом-хатиблар ҳомийлар кўмагида жойлардаги ижтимоий кўмакга муҳтож оилаларга моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва «Вақф» фонди Қорақалпоғистон бўлими томонидан ҳомийлар кўмагида Нукус шаҳридаги «Жийдели байсын» маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи, ўзгалар ёрдамига муҳтож, боқувчисидан айрилган оилаларни моддий тарафдан таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандлари учун иссиқ кийимлар берди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳраматдин домла Разов сабр қилиш, юртимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш мавзусида оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Нукус шаҳри «Салмон эшон» масжиди имом-хатиби Набатов, Чимбой тумани «Юсуф ота» масжиди имом-хатиби Қаражанов, Қўнғирот тумани «Хаким Сулаймон» масжиди имом-хатиби Умаров, Амударё тумани «Ноғай эшон» масжиди имом-хатиби Қурбаниязовлар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини берди. Қўнғирот тумани «Мулла Исҳақ» масжиди имом-хатиби Зинуллаев ҳомийлар кўмагида кам таъминланган оила уйига шифер қоқтириб берди.

Моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатилган оила аъзолари бундай ҳомийлик тадбир ташкилотчиларига ўзларининг самимий ташаккурларини билдирди.

 

Бегис Аббазов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди
Бошқа мақолалар

Аёл киши эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими?

14.07.2025   2440   1 min.
Аёл киши эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Аёл киши уйида эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Агар жоиз бўлса, аёл қаерда туради?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, аёллар уйда эрлари ёки бошқа эркак маҳрамларига иқтидо қилган ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоиз бўлади. Бу борада аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай зикр қиладилар:

“Агар имом билан бир аёл намоз ўқимоқчи бўлса, унинг орқасида туради. Чунки аёлни эркак билан бир сафда ёнма-ён туриши эркакнинг намозини бузади. Агар имомдан ташқари бир эркак ва бир аёл бўлса, эркак имомнинг ўнг томонига ва аёл эса, орқасида туради. Агар имомдан ташқари икки эркак ва битта аёл бўлса, икки эркак имомнинг орқасида ва битта аёл уларнинг орқасида туради. Агар эркаклар ва аёллар ҳамда ёш ўғил ва қиз болалар жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлсалар, у ҳолда имомнинг орқасида дастлаб балоғатга етган эркаклар туради. Сўнг балоғатга етмаган ёш ўғил болалар, сўнг балоғатга етган аёллар, сўнг ёш қизлар турадилар” (“Бадоеус-саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази