Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Август, 2025   |   13 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:24
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:37
Хуфтон
21:01
Bismillah
07 Август, 2025, 13 Сафар, 1447

Шаҳар-туман бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди

23.12.2024   91474   1 min.
Шаҳар-туман бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов вакиллик  мутахассислари, вилоятдаги шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари ва бош мутахассислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда жорий йил 12 декабрь кунги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижросига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, имом-хатиблар меҳнат самарадорлигини ошириш, маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирларни фаоллаштириш ва маҳалла билан ҳамкориликдаги ишларда янада фаол бўлишга чақирилди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Шаҳар-туман бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди Шаҳар-туман бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди Шаҳар-туман бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди
Бошқа мақолалар

Дунё ташвишлари сизни “маст” қилмасин!

06.08.2025   3959   2 min.
Дунё ташвишлари сизни “маст” қилмасин!

Ўтган солиҳлардан бири Аллоҳ таолонинг ушбу: ...Маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг... (Нисо сураси, 43-оят) оятини эшитиб, бундай деди: Қанчадан-қанча намозхонлар борки, улар хамр ичмаганлар, лекин дунёнинг машғулотлари уларни маст қилиб қўйганидан намозида нима деяётганини билмайди.

 

Изоҳ: Демак, инсон нафақат ароқ ёки бошқа маст қилувчи ичимликлардан, балки дунёнинг кўплаб чалғитувчи, ўзига тортувчи ишлари, ташвишлари ва уларни ҳал қилишга бўлган ҳаракатлар натижасида ҳам “маст” бўлиши мумкин экан.

Яъни, инсон шунчалик кўп дунёвий ишларга шўнғиб кетадики, улар унинг фикри-ёдини эгаллаб олади ва оқибатда у Аллоҳга ибодат қилаётганида ҳам дунёни ўйлайверади, намозида нима деяётганини тушунмай қолади.

Шунингдек, дунёга бўлган ҳаддан ташқари муҳаббат ва у билан банд бўлиш инсоннинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини, натижада ибодатларнинг қадри ва моҳияти ҳам йўқолиб қолади.

Худди маст инсон каби, бундай киши ҳам ўзининг ҳолатини тўлиқ англаб етмайди ва ибодатнинг ҳақиқий ҳузуридан маҳрум бўлади.

 

Эслатма: Қуръони каримдаги: Маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг.. ояти ичкилик хусусида нозил бўлган иккинчи оятдир.

Агар биринчи оятда (Бақара сураси, 219-оят) ичкиликда кўп фойда ва зарарлар бор, аммо унинг зарари фойдасидан кўпроқ, дейилган бўлса, бу ерда мусулмонлар учун энг улуғ мақом бўлган намоз ўқиш пайтида маст ҳолда бўлмасликка буюриш билан Қуръон унинг ҳаром нарса эканлигига ишора қилиб, унга нисбатан мўминларда нафрат уйғотмоқда.

Навбатдаги ичкилик тўғрисида келадиган оятда уни ҳаром, деб эълон қилинади. Шариатнинг барча ҳукмлари ана ўша сўнгги оятга асосланади.