23 савол
24.12.2024
3806
2 min.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
- Одамларнинг энг олими бўлишни истайсизми? – Аллоҳга тақво қилинг.
- Одамларнинг энг бойи бўлишни истайсизми? – Аллоҳ берган неъматларига қаноат қилинг.
- Одамларнинг энг адолатлиси бўлишни истайсизми? – Ўзингизга ёққан нарсани бошқаларга ҳам раво кўринг.
- Одамларнинг энг яхшиси бўлишни истайсизми? – Инсонларга манфаат етказишга ҳаракат қилинг.
- Аллоҳга энг яқин банда бўлишни истайсизми? – Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг.
- Иймонингиз комил бўлишини истайсизми? – Хулқингизни гўзал қилинг.
- Муҳсинлардан бўлишни истайсизми? – Аллоҳ таолога Уни кўриб тургандек ибодат қилинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз У Зот сизни кўриб турганини унутманг.
- Итоат этувчилардан бўлишни истайсизми? – Аллоҳнинг фарзларини ўз вақтида адо этинг.
- Қиёмат куни юзингиз нурли бўлишини истайсизми? – Ҳеч кимга зулм қилманг.
- Қиёмат куни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилишини истайсизми? – Инсонларга раҳм қилинг.
- Аллоҳ гуноҳларингизни кечиришини истайсизми? – Истиғфор айтинг.
- Инсонларнинг энг саховатпешаси бўлишни истайсизми? – Мусибатингизни одамларга билдирманг, уларга шикоят қилманг.
- Одамларнинг энг кучлиси бўлишни истайсизми? – Аллоҳга таваккул қилинг.
- Аллоҳ ризқингизни кенг қилишини истайсизми? – Доимо таҳоратли ҳолда юришга одатланинг.
- Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббатли бўлишни истайсизми? – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган нарсаларни яхши кўринг.
- Қиёмат куни Аллоҳнинг ғазабига учрамасликни истайсизми? – Аллоҳ яратган бирорта махлуқотга ғазаб қилманг.
- Дуоларингиз қабул бўлишини истайсизми? – Луқмангиз ҳалол бўлишига эътиборли бўлинг.
- Қиёмат куни Аллоҳ таоло айбларингизни беркитишини истайсизми? – Одамларнинг айбларини яширинг.
- Гуноҳларни нима ювиб юборади? – Кўз ёшлар, хушуъ-хузуъ ва беморлик.
- Қайси яхшилик Аллоҳ учун энг севимли? – Хусни хулқ, тавозеъ, мусибатларга сабр қилиш.
- Аллоҳнинг наздида амалларнинг энг ёмони қайси? – Ахлоқсизлик ва бахиллик.
- Аллоҳнинг ғазабини нима кетказади? – Махфий садақа ва силаи-раҳм.
- Жаҳаннам оловини нима ўчиради? – Бало-офат ва мусибатларга сабр қилиш.
Даврон НУРМУҲАММАД
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ