Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Август, 2025   |   13 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:24
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:37
Хуфтон
21:01
Bismillah
07 Август, 2025, 13 Сафар, 1447

Кураш Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилди

26.12.2024   5218   1 min.
Кураш Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Албаниянинг Тирана шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг 13-Бош ассамблеясида миллий спортимиз кураш 2025 йили Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилгани эътироф этилди.

Дунёнинг кўплаб давлатларидан делегатлар, спорт ташкилотларининг мутасаддилари, халқаро спорт федерацияларининг раҳбарлари қатнашиб, Ислом бирдамлик ўйинлари тизимидаги спорт турлари, техник-тактик жиҳатлар, мусобақалар тақвими кўриб чиқилди, муҳокама қилинди.  

Ассамблеяда делегатларнинг таклифи ва қўллаб-қувватлаши натижасида ўзбек спорти - кураш Ислом бирдамлик ўйинлари тизимидан жой олгани эълон қилинди.  

Ассамблея йиғилиши доирасидаги тадбирларда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбарияти ISSA мутасаддилари билан курашни халқаро майдонда ривожлантириш, унинг оммавийлигини таъминлаш борасида фикрлашилди.    

Муҳокамалар жараёнида IKA ва ISSA техник вакиллари кураш мусобақаларига тегишли масалалар, хусусан вазн тоифалари, ҳакамлик, қуръа ташлаш, трансляция, жиҳозлар, инвентарлар ва бошқа техник тафсилотлар борасида ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш лозимлигини таъкидлади. Келишувларга эришилди.  

Ота-боболаримиздан мерос курашнинг спорт тури сифатида халқаро майдонда оммалашаётгани, қамрови йилдан йилга кенгаяётгани барчамизга чексиз ифтихор бағишлаши шубҳасиз. Ислом бирдамлик ўйинлари тизимидаги расмий спорт турларидан бири бўлгани эса Олимпиада сари ташланган муҳим қадам, дейиш мумкин.  

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган

07.08.2025   1314   1 min.
Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган

Шу йил 5-7 август куни Наманган вилоятидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳони ўтказилмоқда.  

Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ҳамда масъул ходимлари, "Ҳидоя" ва "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда қабул бўйича масъул ходимлари, абитуриентлар иштирок этмоқда. 

Дастлаб абитуриентлар имтиҳон рухсатномасида кўрсатилган вақт бўйича тартиб билан киритилиб, мутасаддилар томонидан тест имтиҳони тартиби тушунтирилди. Шундан сўнг тест синовларига старт берилди.

Ушбу жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган.  

Маълумот ўрнида, жорий йил 2-ҳудуд Наманган вилоятидан иштирок этадиган абитуриентлар сони 2190 нафарни ташкил этади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган Навбатдаги кириш имтиҳони манзили – Наманган
Ўзбекистон янгиликлари