Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Январ, 2025   |   17 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:40
Шом
17:24
Хуфтон
18:42
Bismillah
17 Январ, 2025, 17 Ражаб, 1446

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди

6.01.2025   7824   1 min.
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди

Бугун, 6 январь кунидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотлари бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда билим юрти устозлари ва тингловчилар қатнашди.
 

Билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов ўқув курсининг тингловчиларига "Илм ва унинг одоблари" мавзусида маъруза қилиб, уларга ҳақиқий илм эгасига қандай одобларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ўқув курси тингловчиларининг тартиб-интизомга риоя қилиши, белгиланган дарсларга мунтазам иштирок этиши ва бошқа интизомга оид тавсияларга амал қилиш ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишини айтиб ўтди.


Айни йўналишдаги давра суҳбати Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 46-давра тингловчилари билан ҳам ўтказилди. Унда таълим муассасаси мутасадди вакиллари бўлғуси қори ва қорияларга ўз тавсияларини берди.


Якунда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги босқич тингловчилари ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги машғулотлари бошланди
Бошқа мақолалар

Расулуллоҳ ﷺнинг мерослари тарқатилмоқда

13.01.2025   9822   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг мерослари тарқатилмоқда

Мақоланинг аудио шакли

Саҳобалар ичида энг зеҳни ўткири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунлардан бирида бозорга бордим. Одамларнинг мол-дунё билан овора эканликларини кўриб уларга:

– Сиз бу ерда савдо-сотиқ билан машғулсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилаётганидан хабарингиз йўқми? – дедим. Савдогарлар қўлларидаги молларини ташлаб:

– Йўқ, қаерда? – деб ҳовлиқиб сўрадилар.

– Фалон масжидда, – деб жавоб бердим. Улар шошиб масжид томон югуриб кетишди.

Аммо бироздан сўнг қайтиб келиб:

– Нега бизни алдадингиз? Масжидда ҳеч қандай мерос тарқатилмаяпти-ку? –дейишди.

Мен:

– Қандай қилиб? Ахир масжидда кимларни кўрдингиз? – деб сўрадим.

Улар:

– Қуръон ўқиётган қориларни ва ҳадис ўрганаётган толиби илмларни, –дейишди.

– Ана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларидир, – деб жавоб бердим.

“Ўзимдан сўнг сизга икки нарса қолдирдим, агар уларни маҳкам тутсангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадисидир”, деган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин”.

Даврон НУРМУҲАММАД