Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Январ, 2025   |   23 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:42
Пешин
12:40
Аср
15:47
Шом
17:31
Хуфтон
18:48
Bismillah
23 Январ, 2025, 23 Ражаб, 1446

Саждадан кейинги ракатга тураётганда ўтириш суннатми?

6.01.2025   4902   1 min.
Саждадан кейинги ракатга тураётганда ўтириш суннатми?

Савол: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб").
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар

"Ас-Сомад" исмини 125 марта айтсангиз

20.01.2025   3236   1 min.

Фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳдан: "Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмини зикр қилишда адад борми?" деб сўрашди. У зот: "Ҳожатларни раво бўлиши учун саҳарда (125) бир юз йигирма беш маротаба зикр қилинади", деб жавоб бердилар.

Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмининг маъноси: "Барча маҳлуқотлар Унга юзланадиган ва бандалари барча диний ва дунёвий муҳим ишларида Уни қасд қиладиган Зотдир. У улуғ сифатлари кенгдир. Барча маҳлуқотларни Унга ҳожати тушадиган, бутун борлиқ Уни қасд қиладиган Зотдир. Уларнинг барча ишларида ундан ўзга Робб йўқдир", демак.