Cавол: Кийимимни алмаштирганимда ички қисмида қон асоратини кўриб қолдим. Қарасам баданимда яра пайдо бўлган экан. Ушбу яра қачон чиққан, қон қачон кийимимга текканини билмайман. Шунда мен неча кунлик намозларимни қайта ўқишим керак?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кийимга қон қачон текканини билмаган киши аввалги намозларини қайта ўқимайди. Чунки нажосат теккани кийим эгаси ёки бошқа кишига аниқ кўринмагунича бу кийим пок ҳукмида бўлади. Шунинг учун нажосат теккани билинган вақтдан нопок бўлди, деб ҳисобланади ("Мажрол-анҳур аъла Мултақол-абҳур" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Саудия Арабистони томонидан Маккадаги Масжидул Ҳаромнинг учинчи кенгайтирилишида Қуръонга йўналтирилган маълумот кўргазмаси очилди ва ташриф буюрувчиларга ноёб ва тарихий қўлёзмалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этди.
Ташаббус дунёнинг турли бурчакларидан 1,6 миллиондан ортиқ зиёратчилар иштирокида якунланган 2025-йилги Ҳаж мавсумидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.
Дин ишлари раислиги томонидан Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийда ташкил этилган кўргазма ташриф буюрувчиларга Қуръон йўл-йўриқлари, унинг маданий ва тарихий мазмуни ҳақида маълумот беришдан иборат.
Quran.uz