Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2025   |   22 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:06
Қуёш
05:33
Пешин
12:32
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:45
Bismillah
16 Август, 2025, 22 Сафар, 1447

Фотиҳа сураси дуоси

09.01.2025   9329   1 min.
Фотиҳа сураси дуоси

Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

 

Бошқа мақолалар

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар хорижнинг етакчи нашрлари нигоҳида

15.08.2025   4480   1 min.
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар хорижнинг етакчи нашрлари нигоҳида

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида диний-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилмоқда.


Дунё мусулмонлари ҳаётига оид энг ишончли ва холис маълумотлар эълон қилувчи таниқли “Islamonweb” порталида Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукран Абдулраҳмон ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шаҳзод Исломовнинг “Илм – миллий тараққиёт ва глобал тинчликнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусидаги мақоласи эълон қилинди.


Мақолада таъкидланганидек, бой илмий-маънавий асосга эга Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқаро илмий ҳамжамият эътиборини ўзига тортган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон миллий қадриятлар, тарихий тажриба ва замонавий билимларни уйғунлаштириш орқали барқарор тараққиётга интилмоқда. Бу юртдаги барча ижобий ўзгаришлар халқ эҳтиёжи ва орзу-истакларига асосланиб, бағрикенглик, тараққиёт ва маърифат тамойилларига содиқ қолган ҳолда олиб борилмоқда.


Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғояси асосида ташкил этилган Халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси қисқа вақт ичида улкан илмий лойиҳаларни амалга ошириб, Ўзбекистоннинг илм-маърифат маркази сифатидаги халқаро имижини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Н.Усмонова,

ЎзА мухбири