Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июл, 2025   |   29 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:34
Қуёш
05:11
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:52
Хуфтон
21:21
Bismillah
24 Июл, 2025, 29 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди

10.01.2025   17919   2 min.
Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди

Шу йил 9 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси Сирдарё туманида ўтказилди.


Мазкур тумандаги “Абу Бакр” масжидидаги йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Сирдарё вилоят вакиллиги ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари ва тажрибали имом-хатиблардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, улар ҳудуддаги 7 та масжид ва 21 та маҳаллага бириктирилди. Шунингдек, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.


Тадбир доирасида имом-хатиблар 105 та оилага, 21 та оилага, умумий ҳисобда 126 та оилага кириб, тарғибот ва амалий ёрдам ишларни олиб борди.


Хусусан, 38 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлганлар билан суҳбатлашилиб, уларнинг тушунчалари тўғриланди. 19 оила бузилишининг олди олинди. Ногиронлиги бор, эҳтиёжманд ва табаррук ёшдаги қариялар яшайдиган 5 та оилага кириб совға-саломлар улашилди.


Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари имом-хатиблар фаолиятини ўрганди. Жумладан, устав асосида иш юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар ҳозирлаш каби жиҳатлар кўриб чиқилди. Натижада имом-хатиб бошчилигидаги масжидлар жамоасининг фаолиятига ижобий баҳо берилди.


Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, қавмга “Тинчлик неъмати”, “Шукроналик”, “Ўзаро ҳамжиҳатлик”, “Оила муқаддаслиги”, “Ҳусни хулқ”, “Қўшничилик одоблари”, “Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби долзарб мавзулардаги маъруза қилишди. Уларда 1 300 нафардан ортиқ намозхон қамраб олинди.


Тадбир сўнгида Сирдарё тумани имом-хатибларининг маънавий-маърифий ва масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Маълумот ўрнида Сирдарё вилояти имом-хатиблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти 2025 йилнинг 28 январь куни Ховос туманида ўтказилиши режа қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди Сирдарё имом-хатибларининг иш тажрибаси оширилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ёлғон сўзламайман

21.07.2025   3048   1 min.
Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ёлғон сўзламайман

وحدثنا إسحاق بن إبراهيم بن جبلة نا عبيد الله بن موسى أنا إسرائيل، عن سماك أنه سمع موسى بن طلحة يحدث عن أبيه قال: مررت مع النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم في نخل فرأى قوما في رءوس النخل يلقحون النخل فقال: ما يصنع هؤلاء؟ قالوا: يجعلون الذكر في الأنثى قال: ما أظن ذلك يغني شيئا فبلغهم ذلك فتركوه فنزلوا عنها فبلغ ذلك النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم فقال: إنما هو ظن ظننته، إن كان يغني شيئا فاصنعوه، فإنما أنا بشر مثلكم وإن الظن يخطئ ولكن ما قلت لكم: قال الله تعالى فلن أكذب على الله عز وجل.


Мусо ибн Талҳа отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам билан бирга (Мадина) хурмозорлари орасидан ўтдим. У зот хурмолар устига чиқиб олиб, чанглатаётган одамларни кўриб: “Анавилар нима қилишмоқда?” дедилар.

Одамлар: “(Хурмонинг) эркагини урғочисига қўшмоқда”, деди.

У зот: “Менимча, ундоқ қилиш бирор фойда бермас, деб гумон қиламан”, дедилар.

Ҳалиги одамларга бунинг хабари етиб борганда, улар у(чанглатиш)ни тарк қилди ва хурмолардан тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга бу ҳақда хабар берилганда: “У менинг бир гумоним, агар ўша нарса уларга манфаат берса, уни қилаверсин! Албатта, мен ҳам сизлар каби башарман. Албатта, гумон хато қилади. Лекин сизларга “Аллоҳ таоло бундай деди”, деб бирор нарса айтсам, зинҳор Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ёлғон сўзламайман”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД