Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Май, 2025   |   18 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:28
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:25
Шом
19:39
Хуфтон
21:08
Bismillah
16 Май, 2025, 18 Зулқаъда, 1446

“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм” дуосининг фазилати

15.01.2025   4815   3 min.
“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм” дуосининг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муторриф ибн Мусъаб айтадилар: “Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. Айрим яқин инсонларидан жудо бўлгани сабаб, ҳатто сўзлашмай қўйган экан. У менга: “Эй Муторриф! Мен мусибатга дучор бўлдим. Бу балони Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бартараф қила олмас. Аллоҳ бу мусибатни даф қилишини сўрашим учун бирон дуо борми? Мен уни ўқиб юрардим”, деди.

Мен: “Эй мўминларнинг амири! Муҳаммад ибн Собит менга Амр ибн Собит ал-Басрийдан ривоят қилиб гапириб берган. “Басралик бир кишининг қулоғига пашша кириб кетиб, қулоқ пардасигача етиб борди. У оғриқдан қийналиб, кечасию кундузи ухлолмай қолди. Шунда Ҳасаннинг яқинларидан бир киши: “Саҳоба Ало ибн Ҳазрамийнинг дуоларини ўқигин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ушбу дуони саҳрода ва денгизда сўраб дуо қилганларида, Аллоҳ таоло уларни машаққатдан халос қилган”, деб айтган эди, у киши: “Аллоҳ раҳм қилсин, у қанақа дуо?” деди. Шунда мен у кишига қуйидаги ривоятни айтиб бердим:

“Ало ибн Ҳазрамийни Баҳрайнга юборилди. У киши саҳрони юриб бораркан, жуда қаттиқ чанқоқ ва сувсизликдан ўлар ҳолатга келди. Шунда у зот уловдан тушди ва  икки ракат намоз ўқиди. Сўнгра: “Йа Ҳалийму, йа Алийм, йа Алиййу, йа Азийм, исқинаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни сув билан суғор, ташналигимизни қондир) деб дуо қилганди, бирдан қушнинг қанотига ўхшаб кетадиган булутлар пайдо бўлиб, гумбурлай бошлади. Сўнгра ёмғир ёға бошлади, биз идиш ва мешкобларимизни тўлдириб олдик. Йўлимизда давом этиб, денгиз қирғогидаги кичик кўрфазга етиб келдик. У ерда ҳеч қимирлашни иложи йўқ эди. Сузиб кетишимиз учун кемаларимиз ҳам йўқ эди. У киши икки ракат намоз ўқиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм, ажизнаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни бу ердан ўтказиб юбор), деб айтдилар. Сўнгра отнинг тизгинидан ушлаб: “Аллоҳнинг исмини айтиб бу ердан кечиб ўтинглар”, дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Биз сувнинг устидан юриб ўтдик. Аллоҳга қасамки, бизни на оёқларимиз, на маҳсиларимиз ва на оёқ кийимларимиз ҳўл бўлган эди. Ўша пайтда қўшин тўрт минг отлиқдан иборат  эди”, деб айтдилар.

(Ибн Абу Дунё, Лалкаий ва Ибн Абу Шайба мусаннифларида баъзи қисқартириш ва қўшимчалар билан ривоят қилишган).

Ҳалиги қулоғига пашша кириб кетган киши ҳам ушбу дуони ўқиган эди, қулоғидан пашша чиқиб, ўз ҳолига келди.

Халифа Мансур ҳам қиблага қараб, ушбу дуо билан сўрай бошлади. Бироз фурсат ўтиб, менга юзланди ва: “Эй Муторриф, Аллоҳ мендаги ғамни аритди”,  деб овқат келтиришларини амр қилди ва мени ҳам таклиф этди, бирга ўтириб тановвул қилдик.

“Ёқимсиз нарсаларни бартараф қилиш ва бало офатдан қутулишда дуонинг аҳамияти” номли китобдан.

Биз ҳам ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, деб айтиб, ўша муаммони кўтаришини Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан сўрасак, инша Аллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўламиз.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди

15.05.2025   5477   1 min.
Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди

Бугун, 15 май куни Мир Араб олий мадрасасида "Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.


Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти, Менежмент ва замонавий технологиялар университети раҳбар ва профессор ўқитувчилари иштирок этди.


Анжуманда бевосита ва масофавий тарзда қатнашган нотиқлар мавзу юзасидан чиқишлар қилиш баробарида муҳим таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар.

Mirarab.uz

 

Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари