Савол: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
2025-йил 29-январга мўлжалланган мусобақа Бадраҳ алоқа ва ижтимоий ривожланиш уюшмаси томонидан ташкил этилади ва 1-февралгача давом этади. Касабланка фестивали доирасида турли ёшдаги эркаклар ва аёллар учун Қуръон мусобақаси ўтказилади ва иштирокчиларга сертификатлар топширилади (https://t.me/quranuz_kanali).
Ушбу галдаги мусобақада диний хизматларга катта ҳисса қўшган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган Шайх Мустафо Ал-Ҳилоний тақдирланади. Аввалги Қуръон тадбирларида Муҳаммад ал-Кантави, Ясин ал-Амри, Ҳажар Боусақ ва бошқа бир қанча Марокаш миллий Қуръон устозлари улуғланган эди.
Мусобақанинг ўтган нашрлари араб ва ислом давлатларидан келган иштирокчилар билан ўтказилган ва Марокаш фуқаролари ҳам фаол иштирок этишган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати