Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “Рўзага оид фатволар” номли китоб халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган эди. Эндиликда ушбу китоб янги маълумотлар билан бойитилган ҳолда қайта тўлдирилган нашри чоп этилди.
Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.
Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!
Китобнинг ҳажми: 222 бет
Муқоваси: Юмшоқ
Нашриёт: “Matbaachi”
Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
+998917806633
@fatvo_reception
Манзилимиз
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Cавол: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.