Cавол: Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрганмилар?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа кўрганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида икки марта кўрганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган узун ҳадисда бундай деганлар: “Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни икки марта ўз суратида кўрганлар”.
Кўплаб уламолар икки мартанинг бир мартаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерда, Жаброил алайҳиссалом уфқда бўлган ҳолатда, иккинчиси Исро ва меърож кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга кўтарилганларида Сидратул мунтаҳо олдида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар, дейишган (“Умдатул қорий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иймонингизни янгилаб туринглар" дедилар. "Ё Аллоҳнинг Расули, иймонимизни қандай янгилаймиз? деб айтишди". У зот алайҳиссалом: "Лаа илаҳа иллалоҳ" калимасини айтишни кўпайтиринглар", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).