Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2025   |   10 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:57
Bismillah
08 Май, 2025, 10 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди

29.01.2025   6968   2 min.
Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди

Шу йил 2024 йил 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Дастлаб вакиллиги ходимлари ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, керакли кўрсатма ва топшириқларини берди. 
 

Мазкур тадбирдан сўнг Ҳасан домла Темиров Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов ҳамроҳлигида шаҳaр марказидаги “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмак кўрсатиш билан бирга уларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилди.


Шундан сўнг Самарқанд шаҳрида жойлашган 59-сон кўзи ожизлар мактаб интернатига бориб, у ерда тарбияланаётган ўқувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Унда З.Маҳмудов инсон қадр-қимматининг Аллоҳ таолонинг наздида нақадар улуғ экани, ёшлик даврининг қадри тўғрисида ояти карима ва ҳадиси шарифлардан намуналар келтириб маъруза қилди. Шунингдек, “Самарқанд вилоят ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази”ида ҳам бўлиб, 45 нафар кўнгли ўксик нуроний отахон ва онахоннинг холидан хабар олди.


Шунингдек, шаҳар-туман бош имом-хатиблари ҳам тақсимот асосида шаҳардаги 23 та масжид имом-хатиблари ва 2024 йилда Ҳаж ибодатига бориб келган ҳожилар ҳамроҳлигида 30 та маҳаллада бўлиб, жойларда аҳолининг 150 дан зиёд ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва нотинч оилалар хонадонига бордилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди.


Шу билан бирга, вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилди.


Шундан сўнг ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди.


Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бевосита бош бўлди. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ва аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан бирга ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш, муборак Рамазон ойига барча масжидларни тайёрлаш ва шу каби долзарб йўналишлар бўйича керакли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.


Мазкур тадбирдан сўнг Аллоҳ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги

Матбуот хизмат

Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи: ҳуқуқ ва имкониятлар

25.04.2025   13259   2 min.
Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи: ҳуқуқ ва имкониятлар

Нуқтаи назар 

Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келмоқда. 2174 та исломий ва 198 та ноисломий диний ташкилот фаолият кўрсатапти. Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда жами 130 та – 3 та олий ва 1 та ўрта махсус ислом билим юрти, 102 та масжид ҳамда турли конфессияга тааллуқли 24 та ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Жорий йил 25 февраль куни қабул қилинган қонун асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси бу борада амалга оширилаётган ишларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиляпти. 

Мазкур ҳужжат виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқ ва Ўзбекистон дунёвий давлат эканига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принцип ва устувор йўналишларини белгилаб берди. 

Ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимизда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Самарқандда Ҳадис илми мактаби, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилди. 

2017 йилга қадар мамлакатимизда 3 та олий (1 та исломий, 2 та ноисломий) ҳамда 9 та ўрта махсус диний таълим муассасаси фаолият юритган. Бугун эса 16 та диний таълим муассасаси бор, уларнинг 6 таси олий ўқув юртидир. 

Мазкур соҳадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг жорий йил 21 апрелдаги "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони нафақат диний-маърифий соҳа, балки кенг жамоатчилик томонидан ҳам мамнуният билан кутиб олинди. 

Содиқ Тошбоев, 

Дин ишлари бўйича қўмита раиси 

Манба: "Янги Ўзбекистон" газетаси 2025 йил 25 апрель, 84-сон

МАҚОЛА