Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2025   |   21 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:40
Bismillah
17 Июн, 2025, 21 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор

29.01.2025   10451   1 min.
Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор

Шу йил 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчилигида кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот амалга оширилмоқда.

 

Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.


Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.


Мусохон домла динимиз таълимотларида ота онага ҳурмат, комил инсон фазилати, ҳар бир ишда ўртачилик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, ғулвуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирилди. 


Шунингдек, учрашувда илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш иллатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бўлиб ўтган мулоқотда йиғилганлар ўз миннатдорчилигини баён қилишди.

 

Мулоқот учрашувлар жойларда давом этади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор Уламолар билан учрашув ва мулоқотдан аҳоли миннатдор
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Осойишталик сири

17.06.2025   2540   1 min.
Осойишталик сири

Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига: 
 

– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди. 
 

Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан  оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради. 
 

Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.


Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти). 
 

Мана, осойишталик сири нимада экан! 

Акбаршоҳ Расулов

 

Ибратли ҳикоялар