Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2025   |   6 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:03
Шом
17:47
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2025, 6 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Малайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади

3.02.2025   2536   1 min.
Малайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади

Малайзия телеканалида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган махсус фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Бундай лойиҳа илк марта Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда uza.uz хабар берди. 
 

Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади.  


Фильм Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида илмий-маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, муҳим натижа ва илмий ютуқларни малай жамоатчилиги орасида кенг тараннум қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


 

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Устознинг сабоғи

4.02.2025   2302   1 min.
Устознинг сабоғи

Устоз хаттахтага 1 рақамини ёзди ва ўқувчиларга қараб: “Бу сизнинг инсонийлигингиз”, деди. Сўнг 1 рақами ёнига 0 рақамини ёзиб: “Бу сизнинг бойлигингиз” деди. Яна бир 0 ёзар экан: “Бу сизларнинг мартабангиз”, деди.

Устоз шу зайл рақамни йириклаштириб бораркан, инсон ҳаётда эришиши мумкин бўлган ютуқларни санарди. Кейин эса... Бошланишдаги 1 рақамини ўчириб ташлади. Хаттахтада ҳеч бир қийматга эга бўлмаган ноллар қолди. Шунда устоз шогирдларига: “Агар сизда инсонийлик бўлмас экан, қолган ютуқларнинг бари ҳеч бир қийматга эга бўлмайди”, деди.      

Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётнинг ўзи бир дарсхона. Бирини кўриб фикр қил, бирини кўриб шукр қил, деган нақл бежиз айтилмаган. Аллоҳ бизга берган умрни Ўзи рози бўладиган, бошқаларга наф келтирадиган, дунё ва охиратда фойдали бўлган ишларга сарфлайлик. 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар