Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида илмий-маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, муҳим натижа ва илмий ютуқларни малай жамоатчилиги орасида кенг тараннум қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Cавол: Тилла ёки нақд пулим йўқ. Аммо 600 грамм кумушим бор. Шу кумушдан закот бераманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кумушнинг нисоби икки юз дирҳам, яъни 595 граммга тенг. Кимда шу ва шундан кўп миқдордаги кумуши бўлиб, бир йил ўтган бўлса, қирқдан бирини закот сифатида беради. Тилла ва кумушда қиймат эмас, вазн ҳисобга олинади. Шу сабабли кумушнинг нархи закот нисобига етмаслиги мумкин, аммо вазн жиҳатдан етгани учун закот берилади. Закот беришда, кумушнинг ўзидан ёки қийматидан берса ҳам бўлади (“Бадоъиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.