Республикамизнинг барча ҳудудларида отинойилар ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан давомли тадбирлар ўтказишмоқда.
Ўтган ҳафта давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича 220 та, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиш мақсадида 226 та, тўй, маърака-маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича 346 та, бидъат-хурофотларга қарши курашиш бўйича 260 та, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича 264 та оила билан суҳбатлашилди.
Моддий-маънавий кўмакка муҳтож 130 та хонадонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳадялар улашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан юзаси араб ёзувидаги оят, ҳадис ва ҳикматлар билан зийнатланган буюмлар муляжи ҳам ўрин олиши режалаштирилган. Жумладан, Марказ экспозициясидан жой олиши кутилаётган Х асрга оид "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” ёзуви туширилган кўза Сомонийлар сулоласи даврига мансуб артефакт ҳисобланади.
Ислом дини Марказий Осиёга тарқалгандан кейин хаттотлик санъати шаклланиб ривожланди. Рассомлик ўрнига хаттотлик санъатига кўпроқ эътибор берилди. Буюмлар юзасига ҳикматли сўзларни ёзиш урфга айланди ва араб ёзуви бошқа омиллар қаторида Ислом цивилизацияси шаклланишига туртки берди.
Ислом цивилизацияси маркази
Ахборот хизмати