Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июн, 2025   |   23 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:02
Хуфтон
21:41
Bismillah
19 Июн, 2025, 23 Зулҳижжа, 1446

Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти

04.02.2025   15388   1 min.
Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти

Республикамизнинг барча ҳудудларида отинойилар ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан давомли тадбирлар ўтказишмоқда.

Ўтган ҳафта давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича 220 та, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиш мақсадида 226 та, тўй, маърака-маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича 346 та, бидъат-хурофотларга қарши курашиш бўйича 260 та, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича 264 та оила билан суҳбатлашилди.

Моддий-маънавий кўмакка муҳтож 130 та хонадонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳадялар улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти Ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда отинойилар фаолияти
Бошқа мақолалар

Хатоларни неча маротаба авф қилай?

18.06.2025   799   1 min.
Хатоларни неча маротаба авф қилай?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш — ана шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши оддий ҳол. Хатоларни афв этиш эса ҳамма ҳам қила олмайдиган, охиратда шараф бўладиган хислатдир.

Европалик бир файласуф: «Оловни ҳаддан зиёд ёқиб юборма, душмандан олдин ўзингни куйдириб қўймасин», дейди.

Бир одам ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: «Мен сени шундай ҳақорат қиламанки, у сен билан бирга қабринггача боради», деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Сенинг ҳақоратинг қабргача мен билан эмас, балки ўзинг билан бирга боради», дедилар.

Хуллас, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унинг ахлоқсизлигига эътибор ҳам бермадилар.

Қуръони Карим жоҳил кишилардан юз ўгириб ўтиб кетишни ва беҳуда ишлардан батамом сақланишни таълим берган ва таъкидлаган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Аллоҳнинг Расули! Хизматкоримнинг хатоларини неча маротаба авф қилайин?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қилмай жим турдилар. У яна қайта сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар куни етмиш маротаба» дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Ҳадисдан олинадиган фойда шуки, хатоларни авф қилишнинг ҳадди белгиланган эмас. Агар ходим ҳар куни етмиш маротаба хато қилса ҳам, уни кечириш гўзал хулқ ва раҳм-шафқатнинг талабидир.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан