Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Феврал, 2025   |   7 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:09
Қуёш
07:29
Пешин
12:42
Аср
16:04
Шом
17:49
Хуфтон
19:03
Bismillah
06 Феврал, 2025, 7 Шаъбон, 1446

Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди

5.02.2025   6547   1 min.
Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳар Сергели туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов бошчилик қилди.


Тумандаги “Абдуллоҳ ибн Зубайр” масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишга Диний идора мутахассислари, Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, тумандаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, “Ҳаж – 2024” ҳожилари ҳамда маҳаллалар раислари таклиф қилинди.


Тадбир доирасида умумий ҳисобда 116 та оилага хонадонга кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ва амалий ёрдамлар амалга оширилди.


Тумандаги масжидларда пешин намозини адо қилиниб, йиғилган қавмга “Юртимиздаги бўлаётган ислоҳотлар”, “Инсон қадри учун ҳаракат – буюк фазилат!”, “Тинчлик-хотиржамлик – улуғ неъмат!”, “Шукроналик туйғуси!”, “Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби долзарб мавзуларда маърузалар қилинди. Бунда жами 2000 нафардан ортиқ намозхон қамраб олинди.


Тадбир сўнгида туман имом-хатибларининг маънавий-маърифий ва масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди Навбатдаги намунавий-амалий тадбир Сергелида ўтказилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ таолога “чиройли қарз” бериш

6.02.2025   882   3 min.
Аллоҳ таолога “чиройли қарз” бериш

Бақара сурасининг: «Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши борми?..» 245-ояти каримаси нозил бўлгач, Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ қарздан беҳожат бўлгани ҳолда, бизнинг қарз беришимизни хоҳлайдими?” – дедилар.

Набий алайҳиссалом: “Ўша сабабли сизларни жаннатга киритишни хоҳлайди”, дея жавоб бердилар. “Агар мен Роббимга қарз берсам, унинг эвазига мен ва болаларимни ҳам жаннатга киритадими?” – дедилар Абу Даҳдаҳ.

Набий алайҳиссалом: “Ҳа”, дедилар. Шунда Абу Даҳдаҳ: “Ундай бўлса, қўлингизни узатинг!” – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини узатган эдилар, Абу Даҳдаҳ: “Менинг иккита боғим бор, уларнинг бири Мадинанинг паст тарафида, бошқаси тепа тарафида жойлашган. Худо ҳаққи, менда шулардан бошқа нарса йўқ, уларни Аллоҳга қарз бердим”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биттасини Аллоҳга бериб, бошқасини ўзинг ва оиланг тирикчилиги учун олиб қўявергин”, дедилар.

Абу Даҳдаҳ: “Ё Аллоҳнинг Расули, сиз гувоҳ бўлингки, мен иккисидан энг яхшисини, ичида 600 туп хурмоси борини бердим”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, Аллоҳ у сабабли сени жаннат ила мукофотлайди”, дедилар.

Абу Даҳдаҳ боғ томон юрдилар ва аёли ҳамда болаларини чақириб: “Чиқинг, мен бу ерни Аллоҳга қарз бердим”, дедилар.

Умму Даҳдаҳ: “Йўғ-э, нимага бундай қилдингиз, ахир бу боғни орқангиздан қоладиган болаларингизга ташлаб кетганингиз яхши эмасми? Чорагиними ё ярминими бериб, қолганини ўзимизга олиб қолмабсиз-да!” демадилар.

Аксинча, Умму Даҳдаҳ: “Яхши савдо бўлибди, Аллоҳ сизга барака берсин”, дедилар. Кейин болаларига ўгирилиб, уларнинг этакларидаги хурмоларни қоқиб ташладилар ва оғзида чайнаб турганларини ҳам чиқартириб юбордилар. Шу заҳоти болалари билан у ердан чиқиб, иккинчи боғга кириб жойлашдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Абу Даҳдаҳ учун мевалари мўл қанчадан-қанча хурмо дар­ахт­лари тайёрлаб қўйилган”, дедилар.

Эй Абу Даҳдаҳ, мукофотингизни Аллоҳ берсин! Қандай қилиб Аллоҳнинг амрига бу даражада тезлик ила лаббай дея жавоб бердингиз-а?! Қандай қилиб ажабтовур, мевалари кўплигидан шохлари эгилиб қолган бу хурмозорни
Аллоҳнинг жаннатидан умид қилиб,  Ўзининг йўлида садақа қилдингиз?! Буни қандай уддаладингиз?!

Ҳозирги кунда олдига ишончли кишилар келиб масжид қурилиши учун ёрдам сўрашганида ёки мусулмонларга фойда келтирадиган бирор-бир ишга ҳомийлик қилиш илтимоси бўлганда иккиланадиган баъзи бойларга ўхшаб Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳу узоқ ўйланмадилар. Ёки бўлмаса мақтов, ўзларининг ҳақларига мадҳия сўрамадилар. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у зот бу ишларни Аллоҳ Ўзининг мухлис бандаларига тайёрлаб қўйган жаннатига талабгор бўлиб қилдилар, бундан бошқа нарсанинг талабида бўлганлари йўқ.

Эй Абу Даҳдаҳ, қилган ишингиз муборак бўлсин! Яна сизга бундайин солиҳа аёл муборак! Бундай улкан мартабада тура олиш қутлуғ бўлсин! Эй Умму Даҳдаҳ! Мусулмонларнинг аёллари сиздайин зотларга эргашсинлар...

Ҳассон Шамсий Пошонинг "Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

Мақолалар