“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасасида улуғ алломаларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий ходими Фотима Икромова ҳамда Ўзбекистонг Республикаси фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи катта илмий ходими, филология фанлари номзоди, навоийшунос олима Маъмура Рашидова олиб боришди.
Суҳбат давомида талабалар бу икки сиймо ҳақида кўплаб янги, қизиқарли маълумотлар олишди.
Тадбир сўнгида эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди.
***
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган «Адабиётимизнинг етук намоёндалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати