Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Феврал, 2025   |   12 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:04
Қуёш
07:23
Пешин
12:42
Аср
16:10
Шом
17:55
Хуфтон
19:09
Bismillah
11 Феврал, 2025, 12 Шаъбон, 1446

Илми толиблар билан очиқ мулоқот ўтказилди

11.02.2025   2360   1 min.
Илми толиблар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида билим юрти талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда бугунги кунда Республикамизда бўлаётган катта ўзгаришлар, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Талабалар одоб-ахлоқ борасида барчага намуна бўлиб, таълим олиш даврида ҳамда келажакда диний-маърифий соҳада хизмат қилиш асносида ҳаётнинг турли синовларига сабр қилишлари ҳақида ўгитлар берилиб, бу борада уламоларимиз ҳаётларидан мисоллар келтириб ўтилди.

– Бугунги кунда ислом билим юртларини тугатиб имом-хатиб бўлиб хизмат қилаётганлар жамиятимизда рўй бераётган янгиланишларни, ўзгаришларнинг туб моҳиятини яхши тушунадиган, илмий салоҳияти юксак бўлиши лозим, – деди Ҳомиджон домла Ишматбеков. – Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз ҳаёти, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган ўзгаришларни қалбан ҳис этган ҳолда кенг халқ оммасига етказиб беришлари бугуннинг талабидир.  Чунки глобал ахборот маконида ҳамма кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳликка чақиришимиз зарур бўлиб бормоқда. 

Мулоқот сўнгида юртимиз равнақи, соҳалардаги ислоҳотлар тилга олиниб, бардавом бўлиши, барча мутасаддилар ва устозлар-у ходимларнинг ҳақларига дуо қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Илми толиблар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Устоз-шогирд" мактаби йўлга қўйилади

11.02.2025   1950   1 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида касбий маҳоратни ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолият олиб бориш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида "Устоз-шогирд" мактаби жорий қилинади. 

Бу анъанани қайта тиклаш, соҳада хизмат қилаётган ёш кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Фарғона вилояти вакиллиги томонидан тадбир ташкил этилди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов ҳамда шаҳар-туман бош имом-хатиблари, тажрибали имомлар иштирок этишди.

Тадбирда таълим даргоҳларини тамомлаб, соҳада фаолият бошлаган ёш имомлар тажрибали, устозларга бириктирилгани, ушбу тизим ёш имомларнинг касбий маҳоратини ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолиятни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Устоз ва шогирдларга қўйиладиган вазифалар айтилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари