Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Муҳаммад Амин қори Боқижонов 30 пора Қуръони каримни бир кунда бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб, қори устозлари ҳузурида хатм қилди.
Айни пайтгача Қуръони Каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 36 нафарга етди.
Oliymahad.uz
Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ, онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(одамларга) Сув улашиш”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, "Ё Аллоҳнинг Расули! Онам тўсатдан жон таслим қилди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилган бўлар эди. Энди унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?" деди. У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар» (Имом Муслим ривояти).