Шу йилнинг 13 февраль куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон уламолари кенгаши томонидан “Анъанавий ислом: ҳанафийлик ва мотуридийлик” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази бош мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев мавзу доирасида маъруза билан иштирок этди.
Ҳабибуллоҳ домла ўз нутқида исломнинг моҳияти, Ханафий мазҳабининг аҳамияти, Мотуридий ақийдасининг афзаллиги хусусида маъруза қилиш баробарида юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бир одамнинг қорни очди. У гарчи иқтисодий аҳволи яхши бўлмаса-да, бир тамаддихонага кириб, таом буюртма қилди. Буюртма тайёр бўлгунга қадар деразадан ташқарига қараб ўтираркан, эллик ёшлардаги одам тез-тез тамаддихонага қараб қўяётгани, киришга жазм қилолмай турганига кўзи тушди. Ўтган кетганлар унга эътибор бермас, у эса афтидан жуда оч қолган эди.
Шу пайт буюртма берилган таом олиб келинди. У эса ҳеч ўйланмасдан овқатни олиб, ўзи оч бўлса-да, кўчадаги одамга олиб чиқиб берди. Сўнг ортига қайтиб, ҳисобни беришларини сўради. Ҳолатни зимдан кузатиб турган тамаддихона раҳбари хизматчига бир қоғоз берди. Унда бундай сўзлар ёзилган эди:
“Инсонийлик бебаҳодир, сиздай олийжаноб инсон бизнинг тамаддихонага келганидан бахтиёрмиз. Рухсат берсангиз, сиз бир мискинни меҳмон қилганингиз каби биз ҳам сизни меҳмон қилсак”.
Хулоса шуки, Аллоҳ таоло ҳеч бир амални зое қилмас, бандасини бандасидан қарздор ҳолда қолдирмас, эҳсонга эҳсон билан жавоб қайтарар экан.
Шундай экан, имконимиз борида бошқаларга яхшилик қилиб қолайлик.
Акбаршоҳ Расулов