frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Аллоҳдан нимани сўрайлик?

14.02.2025   10249   1 min.
Аллоҳдан нимани сўрайлик?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

(Абу Довуд, Насаий, Ибн Сунний ва Термизий ривояти).


Имом Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган:

"Ё Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?" деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан дунё ва охиратдаги офиятни сўранглар", дедилар.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда имом ва ноиблар учун навбатдаги қироат машғулотлари бошланди

10.09.2026   25699   1 min.
Қашқадарёда имом ва ноиблар учун навбатдаги қироат машғулотлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан тизимда фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноибларининг касбий маҳоратини ошириш ҳамда Қуръони карим қироатини янада мукаммаллаштиришга қаратилган тизимли ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Мазкур лойиҳа соҳа ходимларининг нафақат илмий салоҳиятини юксалтириш, балки тажвид қоидаларини амалиётда гўзал ва бехато қўллаш кўникмаларини пухталашга хизмат қилмоқда.

Режа асосида ташкил этилаётган навбатдаги дарслар бугун Қашқадарё вилоятида юқори савияда ўтказилмоқда. Қуръон ва тажвидни ўргатиш ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу машғулотларни малакали мутахассиси –   Мамасолиев Самандар қори ака олиб бормоқда.

Ушбу ўқув жараёнидан кўзланган асосий мақсад — масжидлардаги қироатлар сифатини юқори босқичга кўтариш ва соҳа ходимларининг тажвид илми бўйича назарий ҳамда амалий билимларини янада мустаҳкамлашдир.

Бу каби амалий сабоқлар имом-хатиб ҳамда имом ноибларининг маънавий ва илмий ривожида муҳим поғона бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари