Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида жойлашган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Хатамов ва вилоят бош имом-хатиби Мусохон Аббасиддинов раислигида ўтказилган тадбирда шаҳар, туман бош имом-хатиблари, бош мутаваллилар ҳамда вакиллик ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ҳадялар улашиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, бош-имомларга хатми Қуръонларнинг тартибли ўтишини таъминлаш, намозхонларга муносиб шарт-шароитлар ҳозирлашга ҳам эътибор қилинди.
Сўзга чиққанлар муборак ой муносабати билан барча масжидларда ҳамда уларга туташ бўлган зиёратгоҳ, қадамжо ва қабристонларда мунтазам озодалик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун масжидларда хавфсизлик чораларини кўриш, жумладан, электр, газ, транспорт ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда хонақоҳлар муҳофазасига эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати