Ҳаж ва умра маркази томонидан сўнгги ҳафта давомида 2 та рейс билан 480 нафар зиёратчи умра сафарига жўнатилди, зиёратни тугатган 480 нафар зиёратчи она Ватанга қайтиб келишди.
Мавсум бошидан ҳозирга қадар 11 200 нафардан ошиқ юртдошларимиз умра сафарига жўнатилди.
Шунингдек, лицензия олган умра операторларига жами 4 нафар имом-хатиб ва имом ноибларидан иборат мутахассис гуруҳ раҳбари сифатида тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Қарийб ўн ойдирки, юртимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ҳожи ота, ҳожи оналар, имом-хатиб ва фаоллар билан бирга маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотинч, ажрим ёқасида турган оилалар ҳолидан хабар олиб, қимматли ваъз-насиҳатлар билан уларнинг кўнгилларига илиқлик олиб кириш баробарида хайрия ва эҳсонлар улашмоқда.
Бугунга қадар 84 минг 793 та тадбир ўтказилди. Уларда 518 121 нафар юртдошимиз қамраб олинди. 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида жамиятдаги маънавий муҳит янада яхшиланмоқда. Зеро, маънавий-маърифий тарғибот кишилик жамиятида доимий қилиниши лозим бўлган ишлар сирасига киради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати