Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446

Шайтон фақат 2 нарсадан қўрқади

18.02.2025   6249   1 min.
Шайтон фақат 2 нарсадан қўрқади

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мен тушимда иблис лаийнни боши эгик  ҳолда кўрдим. Уни асоим билан урмоқчи эдим, менга: "Эй Абу Саъийд! Билмайсанми, мен асодан ҳам, қуролдан ҳам қўрқмайман", деди. Мен: "Унда нимадан қўрқасан, эй малъун?" дедим. Шунда: "Мен фақат иккита нарсадан қўрқаман. Биринчиси, истиъоза (аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм)ни айтганлардан, иккинчиси, иймонида содиқларнинг маърифат жилосидан", деди.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар

Бўш қутининг ҳикмати

06.05.2025   5844   1 min.
Бўш қутининг ҳикмати

Уч яшар қизи уйни бетартиб қилиб ташлагани учун отаси унга қаттиқроқ танбеҳ берди. Эртасига қизи отасига бир қути ҳадя қилди. Отаси бўш қутини кўриб, қизининг бу ишини тушунолмади ва: “Бу нимаси, қизим, мени масхара қиляпсанми?” деди. Қизи эса: “Кеча мени уришган пайтингиз сизга айтишдан қўрқиб шу қутини очдим ва ичига сизни яхши кўришимни айтиб, оғзини беркитиб қўйдим. Бугун жаҳлингиз чиқмай тургани учун олиб келиб бердим”, деди. Шунда ота хато йўл тутаётганини англаб етди. Қизини опичлади. Унинг бундан нақадар хурсанд бўлгани кўз олдида қолди. 
 

Орадан йиллар ўтса-да, иши юришмаса ё кайфияти бўлмаса ўша кунни эслаб, бўш қутини очиб қараркан, ташвишларини унутди.


Дарҳақиқат, қиз фарзанд отасига ўғил фарзанддан ҳам кўпроқ меҳрли бўлишар экан. Ҳадисларда бир қиз фарзандни бўлса-да, тарбиялаб ўстирган отага жаннат башорати берилгани бежизмас экан.


Аллоҳ берган бу неъматларнинг қадрига етайлик. Зеро, қанча одамлар, ўғил бўлсин, қиз бўлсин – кўп йиллар давомида фарзанд неъматига зор. 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ