00:00 Анонс
00:59 Давлатимиз раҳбари Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
01:59 Ҳаж ва умра вазири билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
03:04 Муфтий ҳазрат Баҳрайнда бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди
04:28 Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада
05:41 Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда
06:33 Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди
06:59 Фатво маркази уламоси халқаро анжуманда нутқ сўзлади
07:35 Хоразмда “Дарвеш бобо” масжиди фойдаланишга топширилди
08:25 Барча ҳудудларда қорилар сараланди
09:11 Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда
09:54 Рамазонга ҳозирлик: вазифалар белгилаб олинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида бир киши Ар-Риёддан Жиддага чипта олди. Кутиш залида озгина дам оламан, деб ухлаб қолди. Самолётга чиқиш эълонини эшитмади. Уйғонганида эса йўловчилар аллақачон чиқиб бўлган, самолёт эшиклари ёпилган, учишга ҳозирлик бошланган эди.
У одам ўзидан хафа бўлиб, жуда муҳим йўлдан қолгани учун ўзини койиб туриб қолди. Бир неча дақиқадан кейин учишга шай бўлган самолётда ёнғин чиқди. Ёнғин самолётни қуршаб олди. Экипаж аэропортга қайтишга уринди. Лекин йўловчиларни қутқариш учун тез ёрдам улгурмади. Афсуски, деярли уч юз нафар йўловчининг бари ҳалок бўлган эди.
Бу мунгли воқеадан қилинадиган хулоса шуки, баъзан шунақа кечикиш ва маҳрум бўлишлар бизни маҳзун қилади. Бир нарсани Аллоҳдан сўраб дуо қиласиз-у, у нарса сиз хоҳлагандай бўлмайди! Ёки кутилмаганда сизга ёқмайдиган ҳодисалар содир бўлиб қолади. Ўшандай пайтларда унутманг – Аллоҳ бизга нима яхши эканини яхши билади. Буни Қуръони каримда биз бандаларига айтиб қўйган:
“…Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).
Акбаршоҳ Расулов