Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446

Илм олганим қаерда қолади?

24.02.2025   3713   1 min.
Илм олганим қаерда қолади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир киши имом Вакийъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни сўкди. У зот жавоб қайтармадилар. Одамлар: “Унга жавоб қайтармайсизми?” дейишди. Шунда у зот: Унда илм олганимиз қаерда қолади?! дедилар.

Агар сизга бирор ақлсиз кимса гап қотса, унга жавоб қайтарманг. Илмингиз ҳурматидан, илмдан олган тарбиянгиз сабабидан одоб сақланг.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ақли паст кимса менга ниҳоятда қабиҳ сўзлар билан гапирса, унга жавоб қайтаришни ўзимга эп кўрмайман. Унинг сафоҳати ортган сари, менинг ҳалимлигим ортади. Гўё чўғ исириқни куйдирган сари, унинг ҳушбўйи кўпрок таралгандек”.


Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар

Юртни обод, умрни узун қиладиган 3 амал

07.05.2025   4582   1 min.
Юртни обод, умрни узун қиладиган 3 амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Силаи раҳм қилиш, хушхулқлик ва яхши қўшничилик – юртни обод ва умрни зиёда этади" дедилар (Имом Аҳмад ривояти).‎