Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Май, 2025   |   18 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:28
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:25
Шом
19:39
Хуфтон
21:08
Bismillah
16 Май, 2025, 18 Зулқаъда, 1446

Илм олганим қаерда қолади?

24.02.2025   3751   1 min.
Илм олганим қаерда қолади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир киши имом Вакийъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни сўкди. У зот жавоб қайтармадилар. Одамлар: “Унга жавоб қайтармайсизми?” дейишди. Шунда у зот: Унда илм олганимиз қаерда қолади?! дедилар.

Агар сизга бирор ақлсиз кимса гап қотса, унга жавоб қайтарманг. Илмингиз ҳурматидан, илмдан олган тарбиянгиз сабабидан одоб сақланг.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ақли паст кимса менга ниҳоятда қабиҳ сўзлар билан гапирса, унга жавоб қайтаришни ўзимга эп кўрмайман. Унинг сафоҳати ортган сари, менинг ҳалимлигим ортади. Гўё чўғ исириқни куйдирган сари, унинг ҳушбўйи кўпрок таралгандек”.


Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Яшашдан муддао не?

15.05.2025   2259   1 min.
Яшашдан муддао не?

Вафот этганингиздан кейин нималар бўлишини тасаввур қиласизми? Бир неча соат ўтиб, сиз учун йиғлаётган одамларнинг йиғиси тўхтайди. Яқин қариндошларингиз ҳам ҳаёт ташвишларига овунади.


Кўп ўтмай, раҳбарингиз ўрнингизга бошқа ходим топади. Яқинларингиз, фарзандларингиз ишга, тирикчилик ташвишига тушиб кетади. 


Бир ой ўтгандан сўнг турмуш ўртоғингиз ҳам сизни камроқ эслай бошлайди. Ҳа, одам ўзи ўйлаганидан кўра тезроқ унутилади. 


Модомики, одамлар сизни шунчалар тез эсдан чиқарар экан, бу ўлчовли умрингизни ким ёки нима учун сарфламоқдасиз? Бир умр “Одамлар нима деркин?” деб яшаб ўтмаяпсизми? Яшашдан мақсадингиз нима ўзи?


Бир лаҳза тин олиб, шулар ҳақда ўйлаб кўринг. Бу оламга келтирилиш сабабингиз ҳақида мулоҳаза юритинг. Яқинларингизни ҳаётлик чоғида қадрлангки, вақти етганда қадр топасиз. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ҳаммамизга мазмунли ҳаёт, хайрли оқибат насиб этсин! 
 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар