ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
(5-қисм)
R Қуръони карим ояти карималари,
R Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,
R динимиз асослари,
R шариатимиз ҳукмлари,
R шарқона одобларимиз,
R мазҳабимиз меъёрлари,
R жамиятшунослик алоқалари,
R одамгарчилик муносабатлари,
R инсоний туйғулар,
R руҳшунослик сир-асрорлари,
R юртимиз урф-одатлари,
R ўзбекчилик қоидалари,
R маданиятимиз ахлоқлари,
R инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,
R доно мақолларимиз,
R миллий анъаналаримиз,
R диний қадриятларимиз,
R халқимиз онг-тафаккури,
R миллатимиз менталитети,
R доно халқимиз дунёқараши,
R мусулмончилигимиз кўрсатмалари
а с о с в а н е г и з л а р и д а
– улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,
– буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,
– меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,
– элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,
– жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,
– замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг ажойиб кашфиётлари,
– бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлар
дан
улуғ устозларимиз – табаррук уламоларимиз кенг, чуқур ва унумли истеъфода этиб, батафсил тақдим этган
ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНИ ТУТИШ, ТАОМЛАНИШ,
ИЧИМЛИК ИЧИШ ҲАМДА ОВҚАТЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ
ТАРТИБ-ҚОИДАЛАР ВА ОДОБЛАР
га доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуналар:
ТАОМЛАНИШДАН ОЛДИН:
1) Овқатланишдан аввал икки қўлни бўғимигача уч марта ювилади;
2) таомдан аввал ҳам, кейин ҳам қўлни ювиш керак;
3) таомдан аввал тиззалаб ўтирилиб, икки билакни тиззалар ўртасига қўйиб, икки қўл билаккача ювилади;
4) ювилган қўл силкитилмайди;
5) ювилган қўл ишлатилган кир нарсага эмас, балки тоза сочиққа артилади;
6) мезбонлар таклиф этмагунча, дастурхон атрофига ўтирмаслик;
7) таомга чақирилганда унга жавоб бериш яна бир одобдир;
8) одобли инсон зиёфатга кетаётиб мезбоннинг изнисиз у ерга чақирилмаган кишини олиб бормайди;
9) чақирилмаган жойга бормаслик;
10) таклиф этилган жойга кечикмаслик;
11) таом камтарин ҳолда ўтириб ейилади;
12) таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш;
13) таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;
14) дастурхонга биринчи бўлиб нон маҳсулотлари келтирилади;
15) дастурхон атрофида ўтирганлар овқатга таклиф этилиб, сўнгра ейилади;
16 агар имкони бўлса, ёлғиз овқатланилмайди;
17) таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;
18) овқат маҳали бўлган вақтларда ҳеч кимнинг уйига унинг чақириғисиз бормаслик;
19) овкатланаётган одамлар бор жойга салом бериб киришлик;
20) дастурхон солиниб, таом ҳозир бўлса, намоз вақти бўлиб қолса, аввал таомни еб, сўнг намоз учун туриш лозим. Шу шарт биланки, намоз қазо бўлмасин. Агар вақт жуда кам қолган бўлса-ю, намоз қазо бўлиш хавфи бор бўлса, унда олдин намоз ўқиган афзал;
21) бир кишилик таомни икки киши ейдиган бўлиб қолса, бунга монеъ бўлмаслик.
(5 – қисм тугади. Давоми бор...).
Иброҳимжон домла Иномов
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги "Эрали эшон бобо" жоме масжиди замонавий асосда қайта қурилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди.
Масжиднинг очилиш тантанасида Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, вилоят ва туман бош имом-хатиблари, соҳа мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маросим Қуръони карим тиловати билан бошланиб, янги масжиднинг эл-юртимиз маънавиятини янада юксалтириш, аҳоли ўртасида эзгулик ва маърифатни мустаҳкамлашга хизмат қилишини сўраб дуолар қилинди. Шунингдек, ушбу бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшган саховатпеша инсонлар ҳаққига эзгу тилаклар билдирилди.
Маълумот ўрнида, барча замонавий талабларга жавоб берадиган ва зарур шароитлар яратилган мазкур жоме масжид бир вақтнинг ўзида 1000 нафар намозхонни қабул қилиш сиғимига эга.
Аллоҳ таоло ушбу муборак масжидни қиёматга қадар Қуръон тиловати, ибодат ва маърифат зиёси тараладиган қутлуғ даргоҳлардан қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати