Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446
Мақолалар

Нега бу вақтда намоз ўқиш макруҳ?

25.02.2025   5169   1 min.
Нега бу вақтда намоз ўқиш макруҳ?

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Ҳанафий ва моликий мазҳаблари имом жума хутбасини ўқиётган вақтида масжидга кирган киши таҳийятул-масжид намозини ўқиши макруҳ деб биладилар. Ҳолбуки, бу намозни ўқиш ҳақида ҳадис келган. Бунинг сабаби нима?

Бироз мулоҳаза юритиб, шундай хулосага келдим: Жума хутбаси ҳижратдан кейин шариатга кирган. Мусулмонлар ўн йил давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида жума намозини ўқиганлар, яъни бу даврда тахминан 500 та хутба айтилган. Лекин улар қаерда? Нега муҳаддислар бу хутбаларни ёзиб қолдирмаган? Улар фақат саноқлигина хутбаларни қайд этган!

Ҳақиқат шундаки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида Қуръон тиловат қилар эдилар. У зот минбарда турганларида Аллоҳнинг китобини ўқиш билан банд бўлардилар, шунинг учун барча кишилар сукут сақлаб, диққат билан эшитишлари керак эди. Ҳеч ким ўша пайтда бошқа нарса билан, жумладан, намоз ёки қироат билан машғул бўлолмас эди. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: Қачон Қуръон ўқилса, уни диққат билан эшитинг ва жим туринг, шоядки раҳм қилинсангиз (Аъроф сураси, 204-оят)”.


Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

То ҳаёт экансиз...

18.04.2025   7493   1 min.
То ҳаёт экансиз...

Тирикмисиз? Ҳаётнинг қадрига етинг. 
 

Чарчадингизми? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг дам олинг, тафаккур қилинг! 
 

Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, ўрнингиздан туринг. 
 

Сиздан сўрасалар, ўйланмай бераверинг. Зеро, ҳамма нарса Аллоҳники. Аллоҳ вақтинчалик сизга бериб турибди, холос. Ўрни бўлса, муҳтожларга улашиб, савобини олиб қолинг. 
 

Сизни қадрламасалар хафа бўлманг, қадрлашларини сўраманг ҳам. Аммо шаънингиз топталган жойда қолманг. 
 

Ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг. Ҳаёт синовлари олдида енгилманг. Курашиб яшанг. То ҳаёт экансиз, ҳар бир неъматнинг шукрини қилинг. Бу фоний оламда ҳаммаси синов эканини эсдан чиқарманг. 

Акбаршоҳ Расулов

Ўзбекистон янгиликлари