Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Феврал, 2025   |   29 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:41
Қуёш
06:59
Пешин
12:41
Аср
16:28
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
28 Феврал, 2025, 29 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда

25.02.2025   5670   2 min.
7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда

Яқин кунларда муқаддас рамазон ойи кириб келади. Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар янада кучайтирилади. 

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Моддий-маънавий ёрдамлар кўламини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бир қанча давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, араб давлатларида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган Саудия подшоҳлиги билан йўлга қўйилаётган алоқалар йилдан йилга янада ижобий тус оляпти. Бу ҳамкорлик натижасида Саудия томони, хусусан, Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази икки йилдан буён айнан рамазон ойида Ўзбекистонга эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун ҳурмо меваси ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилиб келяпти. Рамазон ойи муносабати билан яқинда ушбу марказ Ўзбекистонга кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун яна 6 750 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат қутилар ва ун маҳсулотларини хайрия қилиб, фонд томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар салмоғини янада оширди. Жорий йилнинг 24 февраль куни ушбу хайрия маҳсулотлари қабул қилиб олиниб, уларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ибн Солиҳ ал-Гаҳра ал-Утайбий, Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари марказининг Ўзбекистондаги координатори Носир ас-Субайъий, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Саламов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари, ОАВ ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, хайрия қилинган маҳсулотлар Республика бўйлаб тақсимланиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг жойлардаги бошқармалари ва фонд филиаллари орқали Рамазон ойи давомида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор хонадонларга тарқатилади. Демак, бу ойда 6 750 та эҳтиёжманд оилага Рамазон туҳфалари кириб боради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

"Вақф" хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати



 

7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда 7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда 7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда 7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда 7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда 7 000 га яқин эҳтиёжманд оилага рамазон туҳфалари етказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

“…биздан кетгунча, эгасига етгунча”

27.02.2025   1161   1 min.
“…биздан кетгунча, эгасига етгунча”

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз иш қилганда уни яхшилаб қилишини севади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Мусулмон ҳар ишни пухта, чиройли ва мукаммал қилиши лозим. Чала, сифатсиз, “биздан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида иш қилиш мусулмон инсонга мутлақо муносиб эмас. Сифатсиз иш қилган одам ўзича оз иш қилиб, кўп нарса топганга ўхшайди.

Аслида эса у ўзига зарар қилган бўлади. Ўзи бажармаган ишини бажарган қилиб кўрсатиш, сифатсиз ишини сифатли иш сифатида тақдим этиш, хом-ашёнинг арзонини ишлатиб, қимматидан фойдаланганини даъво қилиш кабилар ёлғончилик, мунофиқлик ҳисобланади. Булар “қўшиб ёзиш”, “қаллоблик” каби номлар билан ҳам ҳаммамизга таниш.

Ишдаги бу нуқсонларни давлат, халқаро ташкилот ва ширкатлар, хусусий ширкат ва шахслар қўлида иш бажарётганлар содир этишади. Бунга масъул ҳисобчиларнинг бажарилмаган режанинг ортиғи билан бажарилгани ҳақида ҳисобот тайёрлашларидан тортиб, сувоқчи устанинг сувалган деворнинг ўлчовига йўқ нарсани қўшиб ҳақ олишигача мисол келтириш мумкин. Бундай кўзбўямачиликлар амалга оширилаётган пайтда осон кўринса ҳам, аслида кони зарардир. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шармандаликдир.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизга нисбатан алдамчилик қилса, биздан эмас”, дедилар.


Ҳалол касб-ҳунар – қут-барака келтирар китобидан