Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Март, 2025   |   15 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:17
Қуёш
06:35
Пешин
12:37
Аср
16:43
Шом
18:33
Хуфтон
19:45
Bismillah
15 Март, 2025, 15 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда

27.02.2025   14056   1 min.
Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бугун, 27 февраль куни Хива шаҳрида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда юртимизда расмий фаолият олиб бораётган 16 та диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.
Мазкур Кенгаш 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, охирги йилларда унинг фаолияти янада такомиллашди. Хусусан, 2018 йилга келиб, муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан Кенгаш таркибига барча диний конфессиялар вакиллари киритилиб, Кенгаш аъзоларининг умумий сони 17 нафарга етди. Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда Кенгашнинг йиғилишлари Республиканинг турли ҳудудларида сайёр шаклда ўтказилиши яхши анъанага айланди. 

Бу галги сайёр йиғилиш янгича формат ва ракурсда ташкил этилгани диққатга сазовор. Бу йилдан эътиборан Кенгаш аъзоларидан ташқари Республика парламенти, турли вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилот вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Кенгаш республика ҳудудида фаолият олиб бораётган барча диний конфессиялар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи маслаҳат органидир. Унинг фаолияти динлараро мулоқотнинг ривожланиши, юзага келадиган масала ва муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этишга қаратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Ёш болаларни шайтондан сақлаш дуоси

24.05.2024   1374   1 min.
Ёш болаларни шайтондан сақлаш дуоси

Аллоҳ таоло мени етти фарзанд билан сийлаган. Кўпдан бери тижорат билан шуғулланиб келаман. Бундан чамаси 30 йил аввал бир ҳадисни ўқиб қолдим. Имом Бухорийдан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Аъуузу би-калимаатиллааҳит тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин”, дер (Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”) ва сўнгра: “Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар.

Ўз-ўзимга: “Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари Исмоил ва Исҳоқни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам невараларини шундай дуо қилган бўлсалар, демак, бу жуда муҳим дуо экан-да”, дедим ва мен ҳам ҳар кеча фарзандларимни шундай дуо қилишга қарор қилиб, ушбу гўзал одатни йўлга қўйдим. Бу одатни ҳеч қачон, ҳатто сафарда бўлганимда ҳам канда қилмадим.

Узоқда бўлсам телефон орқали боғланиб, дуо қилар эдим. Ҳатто улар улғайиб, оилали бўлиб кетганларида ҳам бу одатимни ташламадим. Оталарнинг фарзандларини дуо қилиши, меҳр билан уларнинг бошини силаши улар ораларида меҳр уйғотар, ғам-ташвишларни аритар, ўртадаги масофани олиб ташлар экан.

Ҳаётимдаги энг бахтли пайтларимдан яна бири Аллоҳ таоло мени неваралар билан сийлаб, уларни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек дуо қилишни бошлаган пайтим дея оламан.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.