Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Рамазонга оид турли тақвимлар тарқатилаётгани сабабли мўмин-мусулмонлардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий, ҳар томонлама ишончли ва маърифат улашишга қаратилган тақвимларидан фойдаланишга чақириб қоламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Набий алайҳиссалом: "Ўзингиз яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўрмас экансиз, ҳеч бирингиз чин мўмин бўла олмайсиз", деганлар.
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Исломдан олдин бой бўлиш учун пулни йиғиш керак деб ўйлар эдик. Кейин билсак, бой бўлиш учун уни сарфлаш (эҳсон, садақа қилиш) керак экан".