Cавол: Рўзада ифтордан кейин ётишдан олдин рўзага ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эртаси куни тутадиган рўзаси дуруст, лекин саҳарлик қилиш суннатини тарк қилган бўлади. Саҳарликнинг савобидан қуруқ қолади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бор” (Муттафақун алайҳ).
Демак, саҳарлик билан рўза тутишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилишида глобал кўргазма тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш масаласининг муҳимлиги ҳақида фикр юритилди.