Муборак Рамазон ойи муносабати билан Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Пастдарғом туманида бўлиб, инсонпарварлик ва меҳр-мурувват ишларини амалга оширди.
Ташриф давомида турли миллат вакилларидан бўлган 4 нафар эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Шунингдек, Рамазон ойининг фазилатлари, унинг сабр, бағрикенглик ва меҳр-оқибат ойи экани ҳақида тавсиялар берди.
Оилалар ташрифдан миннатдор бўлиб, бу каби эзгу ишлар жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашини таъкидлашди.
Бу хайрли тадбир Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож инсонларга ёрдам бериш, мусулмончилик ва инсонпарварлик анъаналарини кенг ёйиш мақсадида амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати