Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Май, 2025   |   20 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:02
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:41
Хуфтон
21:11
Bismillah
18 Май, 2025, 20 Зулқаъда, 1446

Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади

12.03.2025   18262   1 min.
Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади

Шу йилнинг 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади.

Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган шаръий масалалар, масжидлар қуриш, ҳаж ва умра, ишга жойлашиш, оилавий муносабатлар, китоб чоп этиш, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқаролар мурожаатини тинглади
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шу ерда отамни урган эдим

16.05.2025   2777   2 min.
Шу ерда отамни урган эдим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ مُسْلِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْحَنَفِيِّ قَالَ: بِرَّ وَلَدَكَ فَإِنَّهُ أَجْدَرُ أَنَّ يَبَرَّكَ فَإِنَّ مَنْ شَنَأَ عَقَّهُ وَلَدُهُ

Муслим ибн Абдуллоҳ Ҳанафийдан ривоят қилинади: Болангга яхшилик қил. Шунда у сенга яхшилик қилади. Ким ёмонлик қилса, боласи унга оқ бўлади.

Боланг кичиклигида сен унга яхшилик қилиб, тарбиясини ва муомаласини яхши қилгин, қариганингда у сенга яхшилик қайтаради. Аммо ким ёшлигида фарзандига ёмонлик қилиб юрган бўлса, қариганида фарзандидан кўради.

Ота-она ўзининг фарзанди олдидаги мажбурият ва масъулиятини шараф билан адо этиб қўйса, қариганида албатта қилган яхшиликлари боласидан қайтади.

Худди шу маънога ўхшаш яна бир гап бор. Ким ёшлигида ота-онасига яхшилик қилса, қариганида унга ҳам боласи яхшилик қилади. Бу ҳолат аксинча бўлиши ҳам мумкин.

Отамиз раҳматли шу маънодаги ҳикояни бир неча марта такрорлаганларининг гувоҳи бўлганмиз.

Одамлар йўлда кетишаётса, бир йигит оқсоқол чолни калтаклаётган эмиш. Улар тезлаб бориб, оқсоқолни ажратиб олишибди ва йигитга ўдағайлаб, унга зардали саволлар бера бошлашибди. Шунда оқсоқол ўзидан оққан қонни арта туриб: «Унга тегманглар. Ҳамма айб ўзимда. Мен йигитлик чоғимда худди шу ерда отамни урган эдим», дебди.

Шундай экан, ҳар бир киши ота-онасига ҳам, фарзандига ҳам доимо яхшилик қилиш пайидан бўлиши керак. Қисқаси, ҳар кимга шариат томонидан берилган ҳақнинг риоясини қилиш лозим.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

 

Мақолалар