Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Октябр, 2025   |   7 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:31
Қуёш
06:51
Пешин
12:12
Аср
15:40
Шом
17:26
Хуфтон
18:39
Bismillah
29 Октябр, 2025, 7 Жумадул аввал, 1447
Янгиликлар

Рамазон қалбларга сурур бағишлайди

14.03.2025   13041   3 min.
Рамазон қалбларга сурур бағишлайди

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида ўтаётганлиги таҳсинга сазовор.


Ушбу табаррук ойда хайрли амалларни эмин-эркин адо этиш учун Наманган вилоятида ҳам барча шароит муҳайё қилинди. Шаҳар ва туманлардаги 190 дан зиёд масжидда таровеҳ намози ўқилмоқда. Масжидларимизда Қуръони карим тиловати учун Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан 300 нафарга яқин қори жалб этилган.  


– Моҳи Рамазонда адо этиладиган солиҳ амаллар эвазига мўмин-мусулмонлар кўпдан-кўп ажр ва савобларга эга бўлади. Чунки табаррук ойда Аллоҳ таолонинг раҳмати, махфирати ҳар қачонгидан кўпроқ ёғилади, – дейди Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов. – Рамазон ойидаги хайр, саховат улуғлигини ушбу ҳадис ҳам яна бир карра тасдиқлайди.  


Давлатимиз раҳбарининг қарори ҳамда Рамазон ойи муносабати билан йўлланган табригидан келиб чиққан ҳолда  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, хайр ва саховат тадбирлари, шу жумладан, ногиронлиги бор кишилар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват улашиш, беморлар ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  


Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги “Royal” тантаналар мажмуасида вилоят ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ифторлик дастурхони ташкил қилинди. Унга Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда бошқа диний конфессия вакиллари таклиф қилиниб, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.  


Шундай тадбирлар вилоятнинг барча туманларида мунтазам ташкил қилинмоқда. Хусусан, Уйчи туманида уюштирилган ана шундай ифторликдан кейин маҳалла хонадонларига борилиб, турли миллатга мансуб муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинди. Бу мамлакатимизда бағрикенглик ва бирдамлик тамойилларининг амалдаги ифодаси эканлигидан ёрқин далолат беради. 

Шундай шукуҳли дамларда Наманган шаҳридаги “Мавлоно” ва “Мангулик” қабристонларида ташкил қилинган ҳашарда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлардан иборат мингга яқин ҳамюртимиз иштирок этди. “Мавлоно Мавлавий” зиёратгоҳи олдида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятдаги имом- хатиблар, нуронийлар билан муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, савобли ишларни давом эттириш мавзусида суҳбатлашди.  


Тадбир доирасида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, уларнинг руҳига Қуръон тиловат қилинди. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида қурбонлик қилиниб, хайр ва саховат ишлари амалга оширилди.  

Оқилхон Дадабоев,
ЎзА мухбири

Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди Рамазон қалбларга сурур бағишлайди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Нима учун шайтонлар сеҳргарга хизмат қилади?

27.10.2025   1910   1 min.
Нима учун шайтонлар сеҳргарга хизмат қилади?

Шайтон инсоннинг душманидир. У бандани Роббисига ибодат қилишдан тўсади. Бунинг учун одам боласини эртаю кеч тинмасдан васваса қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: «У: “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)”, деди» (Сод сураси, 82-83-оятлар).

Сеҳргар шайтонга бўйсуниши ва диндан чиқиши орқали сеҳр билан шуғуллана олади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Икковлари ҳатто: “Биз фитна–синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар» (Бақара сураси, 102-оят).

Кимки диндан чиқар экан, жаҳаннамга тушади. Натижада, шайтон ўз мақсадига эришади. Чунки унинг асл муддаоси – инсонларни бутун оламлар Роббига ибодат қилишдан тўсиш, ўрталарига тафриқа, фитна-фасод, иғво уруғларини сочиш, оилаларни бузиш ва ҳ.к. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар” (Бақара сураси, 102-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД