Рамазоннинг 15 куни (15 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманида бўлди.
Туман имомлари билан 10 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга рўзғон учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.
Шундай оилалар орасида ўзга миллат, бошқа дин вакиллари ҳам бор.
Рамазон ойида бажарилган эзгу амал, яхшиликлар, қилинган хайр-эҳсон ва садақалар бошқа ойлардагига нисбатан бир неча баробар фазилатли ва савоби улуғдир. Садақа боисидан ҳатто эгасига келиши муқаррар бўлган бало ва мусибатлар ҳам арийди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳалол касбидан ихлос билан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилур. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради, ҳатто у тоғ каби бўлади», дедилар.
Аллоҳ таоло таоло эҳсонларни қабул қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
"Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда. Ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилган ходимлар эса ҳар йили тақдирланадилар.
Бугун 12 май куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига фаол обуна ташкил этган имом-хатиблар тақдирландилар ва уларга эсдалик совғалари улашилди.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади", дея марҳамат қилганлар. Дарҳақиқат, яқинларга, дўстларга яхшилик улашиш, маърифат тарқатишга далолат қилиш таҳсинга сазовор ишдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати