Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Апрел, 2025   |   24 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:07
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:11
Шом
19:14
Хуфтон
20:34
Bismillah
22 Апрел, 2025, 24 Шаввол, 1446

"Фатво беришга кимлар ҳақли?" мавзусида тадбир ўтказилди

18.03.2025   11538   1 min.

Тошкент ислом институти талабалари учун “Фатво беришга ким ҳақли?” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саиджамол Масайитов маъруза қилди.

Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. 

Шубҳасиз, исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Чунки фатводан Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиш мақсад қилиниб, унда ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ  каби  меъёрлар кўрсатиб берилади. Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, фатво берувчи Аллоҳ ва Унинг расули номидан гапиради.

Талабаларга мавзу юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Жума саломи: Ёлғончилик ва фирибгарликдан сақланинг (103 қисм)

18.04.2025   5072   1 min.