Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446

Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда

18.03.2025   6793   1 min.
Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда

Ҳаж ибодатини адо этган ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги эзгу ишлар юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Рамазон ойи шарифда ўтказилаётган маънавий-маърифий ва амалий тадбирлардан бири Марғилон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилик қилди.


Тадбир доирасида имом-хатиблар 124 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ва амалий ёрдам кўрсатдилар. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар давомида эҳтиёжманд фуқароларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.


“Робия ҳожи она” масжиди ҳудудида яшовчи кам таъминланган оила учун "Киргули" маҳалласида уч хонали уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, “Имом Заҳриддин” жоме масжиди ҳудудидаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида уй катта талафот кўрган ва оилабоши вафот этганлиги инобатга олиниб, ҳомийлар кўмагида ушбу хонадон ҳам моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланиб келинаётгани эътироф этилди.


Шунингдек, пешин намозидан сўнг қилинган долзарб мавзулардаги мавъизалар жамоат орасида катта таассурот қолдирди. Ҳозиргина қилинган хайрли ишлар маънавий тарғиботнинг амалдаги намунаси эканини яна бир бор кўрсатди. 


Якунда хатми Қуръонлар етказилиб, юрт равнақи ва тинчлиги, хотиржамлик ва фаровонлигимиз барқарор бўлишини сўраб дуо қилинди.

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда Имом-хатиб ва ҳожилар томонидан аҳоли вакиллири қўллаб-қувватланмоқда
Бошқа мақолалар

Ота-онангиз шукрини адо этяпсизми?

17.04.2025   3804   1 min.
Ота-онангиз шукрини адо этяпсизми?

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кимки беш вақт намозни адо қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга шукр қилибди. Энди кимки беш вақт намоз ортидан ота-онасининг ҳаққига дуо қилса, дарҳақиқат, ота-онасига шукр қилибди".

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

Ўқилиши: "Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб".

Маъноси: "Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).


رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Ўқилиши: "Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро".

Маъноси: "Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).