Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Август, 2025   |   10 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:21
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:41
Хуфтон
21:05
Bismillah
04 Август, 2025, 10 Сафар, 1447

Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

18.03.2025   9847   1 min.
Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

Шу йил 17 март куни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида март ойи “Қуръони карим ва тажвид” фани ойлиги муносабати билан Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. 


Мусобақа икки босқичда: мадрасанинг мураттаб ва мужаввид қорилари иштирокида ўтказилди. Уларнинг чиқишини Билим юртининг мударрисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. 


Якуний натижаларга кўра ҳифз йўналишида:  

1-ўрин 2-курс талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов; 
2-ўрин 1-курс талабаси Достонбек қори Содиқов; 
3-ўрин 2-курс талабаси Абдураҳмон қори Қамариддиновга насиб этди. 


Тиловот йўналишида эса:  
1-ўрин 3-курс 86-гуруҳ талабаси Муҳаммадали қори Абдураҳимов;
2-ўрин 4-курс 84-гуруҳ талабаси Султонбек қори Дудинов; 
3-ўрин 4-курс талабаси Абдуқодир қори Муҳаммадаминов муносиб деб топилди.


Мусобақа охирида ғолиб ва иштирокчиларга ҳомийларнининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди Мадраса талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бир кунда мингта яхшилик

04.08.2025   584   1 min.
Бир кунда мингта яхшилик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

حدثنا العباس بن محمد الدوري  نا يعلى نا موسى  عن مصعب بن سعد  عن أبيه سعد بن مالك قال: كنا جلوسا عند رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم فقال: ”أيعجز أحدكم أن يكسب في اليوم ألف حسنة“. قال: فسأله سائل من جلسائه: كيف يكسب أحدنا يا رسول الله كل يوم ألف حسنة  قال: ”يسبح مائة تسبيحة يكتب له ألف حسنة  أو يحط عنه ألف خطيئة.


Мусъаб ибн Саъд отаси Саъд ибн Моликдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик.

Шунда у зот: “Сизлардан бирингиз бир кунда мингта яхшилик қилишга ожизми?” дедилар.

У зот билан бирга ўтирганлардан бири: “Ё Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб ҳар биримиз бир кунда мингтадан яхшилик қила олишимиз мумкин?” деб сўради.

“Юзта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ” деб) айтса, унга мингта савоб ёзилади ёки ундан мингта хато ўчирилади”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Мақолалар