Шу йил 17 март куни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида март ойи “Қуръони карим ва тажвид” фани ойлиги муносабати билан Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа икки босқичда: мадрасанинг мураттаб ва мужаввид қорилари иштирокида ўтказилди. Уларнинг чиқишини Билим юртининг мударрисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
Якуний натижаларга кўра ҳифз йўналишида:
1-ўрин 2-курс талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов;
2-ўрин 1-курс талабаси Достонбек қори Содиқов;
3-ўрин 2-курс талабаси Абдураҳмон қори Қамариддиновга насиб этди.
Тиловот йўналишида эса:
1-ўрин 3-курс 86-гуруҳ талабаси Муҳаммадали қори Абдураҳимов;
2-ўрин 4-курс 84-гуруҳ талабаси Султонбек қори Дудинов;
3-ўрин 4-курс талабаси Абдуқодир қори Муҳаммадаминов муносиб деб топилди.
Мусобақа охирида ғолиб ва иштирокчиларга ҳомийларнининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг.
Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.
Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан