Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади

19.03.2025   4846   1 min.
Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади

Шу йил 18 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Иброҳим ота" масжидида ўқилаётган хатми Қуръонда иштирок этдилар. 
 

Муфтий ҳазратлари жомега йиғилган мўмин-мусулмонларга Рамазон – ҳам жисман, ҳам руҳий покланиш ойи эканини баён этиш билан бирга динимизда рўзадорга ваъда қилинган мукофотлар ҳақида мавъиза қилдилар. 


Манфаатли маъруза давомида Шайх ҳазратлари рўзадорга жуда кўп мукофотлар ваъда қилингани, хусусан, ҳадиси шарифларда рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилиниши, дўзахдан озод қилиниши, рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой инсонга айлантириши, Қиёмат куни шафоатчи бўлиши, “Райён” деб номланган дарвозадан чақирилиши ва рўзанинг мукофотини Аллоҳ таолонинг фақат Ўзи бериши ҳақида сўз юритдилар. 


Гўзал суҳбат сўнгида барча рўзадорларга куч-қувват ва уларга ваъда қилинган улкан ажру савобларга эга бўлишларини тилаш баробарида юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб, хайрли дуолар қилинди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади Рўза ўз соҳибини жисмонан соғлом, руҳан бой қилади
Бошқа мақолалар

Кучингиз етса-да, асло зулм қилманг!

16.04.2025   6682   3 min.
Кучингиз етса-да, асло зулм қилманг!

Ҳаётингиз давомида бирор кишига зулм қилманг!
Агар сиз ота бўлсангиз, фарзандларингизга зулм қилманг!
Борди-ю, сиз раҳбар бўлсангиз, қўл остингиздагиларга зулм қилманг!
Катта бўлсангиз, кичикларга зулм қилманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазлумнинг дуосидан огоҳ этиб, бундай деганлар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар, гарчи  у кофир бўлса ҳам. Чунки унинг дуоси тўсиқсиздир”[1].

Яна бошқа бир ҳадисда айтадилар: “Мусулмон мусулмонга биродардир. Унга зулм ҳам қилмайди ва (зулм қаршисида уни ) ташлаб кетмайди ҳам”[2].

Умар ибн Абдулазиз бир вакилига: “Агар қудратинг инсон зотига зулм қилишга ундаса, Аллоҳ таолонинг устингда соя солиб турган қудратини ёдга олгин”, дея мактуб ёзган эдилар.

Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган кишига зулм қилишдан ҳаё қиламан”.

Нажоший айтади: “Салтанат куфр бирла яшамоғи мумкин, аммо унинг зулм билан боқий қолиши амримаҳол”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мазлумнинг баддуосидан эҳтиёт бўлинг! Чунки унинг дуоси булутлар узра кўтарилади. Аллоҳ таоло: “Иззатим ва жалолим ҳаққи, бироздан кейин бўлса-да, сенга, албатта, нусрат бераман”[3], дейди».


Шоир айтади:

Зулм этма, бўлсанг-да олам аро зўр,
Разолат сўнгида надомат бисёр.
Сен уйқу бағрида ётганингда ҳур,
Мазлуминг қарғагай кўзлари бедор.

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу айтади: «Мен қулимни қамчи билан ураётган эдим. Ортимдан кимнингдир “Билгин, эй Абу Масъуд” деган овозини эшитдим. Аччиқланиб турганим учунми, бу гапни яхши англамадим. Менга яқинлашган пайтда қарасам, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот бундай дердилар: “Билгин, эй Абу Масъуд, билиб қўй, эй Абу Масъуд”. Мен қўлимдаги қамчини ташлаб юбордим. У зот: “Билгинки, сенинг мана бу қулга бўлган қудратингдан кўра, Аллоҳ таоло сенинг устингда қудратлироқдир”. Мен: “Энди ҳеч қачон қулларимни урмайман”, дедим. Ҳадиснинг бошқа ривоятида: “Ўгирилиб қарасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар. Мен шу заҳоти: “Эй Аллоҳнинг Расули, у Аллоҳнинг йўлида озоддир”, дедим.

Шунда Набий алайҳиссалом: “Мабодо шундай қилмаганингда, сени дўзах ёндирарди”[4], дедилар.

Сиз ҳам қўл остингиздагиларни уришдан сақланинг ва яқинларингиздан бирор кишига зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг.

Шоир айтади:

Кишига оғирдур ханжар тиғидан,
Олган жароҳати энг яқинидан.

Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” 
номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

 


[1]  Имом  Бухорий, Имом Муслим ривояти.
[2]  Имом Бухорий ривояти.
[3]  Ибн Абу Хайсама ривояти.
[4]  Имом Муслим ривояти.