frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

19.03.2025   15815   1 min.
Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин домла Разов, Чимбой тумани бош имоми Иляс Қазақбаев ҳамда тумандаги "Юсуф ота”, “Раҳматуллоҳ махсум" масжидлари имом-хатиблари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда нуронийлар биргаликда Чимбой туманида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кексалар ва турли миллатларга мансуб аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олишди.

Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди Чимбойда аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан 35 нафар болажонга суннат тўйи ўтказилди

14.08.2026   30224   1 min.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан 35 нафар болажонга суннат тўйи ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, «Вақф хайрия» жамоат фонди ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.

Хайрли тадбир давомида болажонларга кийим-кечаклар ва совға-саломлар тақдим этилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди. Тўйхонада ош дамланиб, меҳмонлар ва юртдошларга дастурхон ёзилди.

Бундай хайрли ва саховатли ишлар мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилиб, халқимизга бўлган меҳр-эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари