Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин домла Разов, Чимбой тумани бош имоми Иляс Қазақбаев ҳамда тумандаги "Юсуф ота”, “Раҳматуллоҳ махсум" масжидлари имом-хатиблари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда нуронийлар биргаликда Чимбой туманида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кексалар ва турли миллатларга мансуб аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олишди.
Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати